Ўтган замонлардаям, ҳозирдаям жамиятнинг фаол кишиларидан сўрасангиз, «энг қийин пайт биз яшаган давр», дейиши тайин. Ана ўша фаоллар ўзларига ўзлари ташвиш орттирадигандек гўё. Аслида ундоқ эмас, ҳар бир киши Аллоҳ назоратида эканлигининг исботи бу.
Интернет энг тезкор ва зўр газетага айланиб бўлди. Айниқса, Фейсбук тармоғида турли-туман янгиликлар кўп.
Ажойиб шоир Носиржон Тошматов ўзининг «Бир қадам» деган шеърини эъло қилганди. Бу шеърда шундай нозик сатрлар бор:
Шеър бир ўқишдаёқ менга ёқди ва мен шеър тагига шарҳ битиб қўйдим, «шоир ака, бемалол бирқадам ташлайверинг, яна бир қадам етмай қолаверади»-деб. Шоир мени дарҳол тушунди. Аммо, бошқалар сўроқ жавобини қўйишди.
Қайсидир, чет эллик ёзувчининг бир яхши фикри бор: «қўрққан нарсанг ҳақида ёз» дегандек.
Гап нима ҳақда кетаётганлигини ҳозирги ўқувчига жўнроқ тушунтириш учун Россия сиёсий арбоби В.Путин айтган бир латифани айтиб қўя қолай.
Инсон ўзича хоҳлаган ишимни қилавераман деб ўйлайди. Аммо, у қаттиқ назорат остида. Қуръондаги Вал-Аср сураси айнан шу ҳолатни акс эттиради. Қилган бирон бир қилмиши учун тезда жазо оладиган инсонлар Аллоҳнинг суйган бандалари эканликларини билдириб қўймоқчи эдим. Яъни, Аллоҳ уларнинг тўғри йўлдан чиқиб кетишини истамагани учун, дарҳол танбеҳ бериб қўяди. Инсон буни тушунса, англаса жуда соз. Бироқ, тушунмаса охиратда пушаймон бўлади.
Мен сизга инсонлар назорат остида деяпман. Олимларимизнинг айтишича Ер шари ҳам нафас оларкан. Ер юзидаги мавжудот-у, махлуқот барчаси назорат остида.
Телевидение орқали ҳайвонот олами яшаш тарзи ҳақида Европа ва АҚШлик олимлар ишлаган кўрсатувларни таҳлил қилсангиз, Аллоҳ қандай қилиб ҳайвонларга ризқ етказиб беришини кўриб ҳайратланасиз.
Америка қирғоқларидан чиққан китлар тўдаси Австралия қирғоқларига 4000 километр йўл босиб сузиб келишади. Улар келган пайтида қайсидир балиқлар шу ерда жуда катта ҳажмда тўпланадилар. Китлар тонна-тонна балиқларни паққос туширишади-да, яна орқага қайтишади. Ёки Африкада қурғоқчилик юз беради. Тимсоҳлар лойқада қолиб кетадилар. Бирданига ёмғир ёғиб дарёлар тошади, атроф-чет кўкаламлашади. Тимсоҳлар дарёнинг саёз жойида кутиб туришади. Айни шу пайтда Африканинг буғуси ўз галаси билан ана шу саёз жойдан гала-гала бўлиб ўта бошлайди. Тимсоҳлар уларни овлайди. Ёки шимолдаги лосос балиқларига эътибор беринг. Улар тухум қўйиш учун дарёдан чиқиб шаршара орқали орқага, тепаликка ўзларини ота бошлайдилар. Айиқлар шаршара қирғоғида туриб оғзини очиб турадилар холос. Ўн саккиз минг оламни, Ер ва ундаги мавжудот-у, махлуқотни яратган Зот уни ўз ҳолига ташлаб қўймаганига амин бўласиз.
Давлатларда Аллоҳни ғазаблантирувчи нимадир содир бўлса, ўша ерда офатлар бошланади. Офат ҳам айнан уларнинг жон томиридан ушлайдиган қилиб юборилишини кўриб дарс оласиз. 2008 йилги Пекин Олимпиадаси бошланадиган куни АҚШ ва унинг Европадаги ҳамкорлари Жанубий Осетияга нисбатан фитна уюштирдилар. Кўп ўтмай АҚШ ва Европалик шерикларнинг банк тизимида таназзул бошланди. Жабрдийда Россияда бу мушкулот кузатилмай турувди. Йўлчиев битта хато қилди-ю, молиявий инқироз унинг давлатига ҳам кириб келди. У «биз доим мусулмонларни ҳимоя қилиб келганмиз»-деб гапирди. Яқин Шарқдаги бузғунчилар Ғазо секторида хунрезлик бошлаб юбордилар, Йўлчиев бу ишга аралашмай, Украина билан газ можаросини ҳал этишга киришиб кетди. Ўз сўзида турмагани учун бу давлатга ҳам синов кириб келди.
Эсланг, ўзимизда 1999 йил февралда нима воқеалар бўлганини? Биз Ҳукуматнинг расмий баёнотига тўлиқ ишонганмиз. Аммо, атроф-четимиздаги воқеалар аста-секинлик билан шубҳа ва гумонларни қўзғаб юбора бошлади.
Намоз ўқиган одам қамала бошлади. Мачитлар кимсасиз бўлиб қолди. Уч йил муттасил қурғоқчилик бўлди. Мен ўшанда араб давлатлари биздан юз ўгириб кетса керак, деб ўйлагандим. Аммо, Аллоҳ Ўзбекистонни яхши кўраркан. Араб Шайхлари айнан Ўзбекистонга ов қилиш учун ўша йиллари келадиган бўлишса-я!
Бу томондан қурғоқчилик. Чироқчи тумани ҳудуди Андижон вилояти ҳудуди билан тенг ёки каттаям. Қашқадарё халқининг чорва базасиям шу ер десам, адашмасам керак. Мен ўшанда қалбан Аллоҳга юзланиб, куч ишлатар тизимларнинг айби учун қурғоқчилик бўляпти, хўш халқнинг чорваси ҳам қирилиб кетадими?-дегандек муножот қилдим.
Ўша йиллари Облпотребсоюз деган савдогарлар корчалонлари йиғилган идора вакиллари Чироқчи туманидаги ўн минг гектар лалми ерга ғалла экди. Уларнинг ҳисобича вадаванг даромад олади. Аммо, ундай бўлмади. Буғдой ўса бориб биринчи, иккинчи, учунчи қаторгача мева қилди-ю, тўхтади-қолди. Буни ўриб олай десангиз комбайннинг солярка пулига яраша ҳам пул чиқмайди. Ғалла шу туришда далада қолиб кетди. Бу халқнинг чорваси учун тайёр емиш эди. Қуръондаги воқеа сурасида экинларни Аллоҳ ҳосилга киритиши Қонунияти айтилган.
(Давоми бор)
Мақолалар туркуми билан танишиш учун босинг.

Бир қадам ташласам, тамом-вассалом!Бир қадам ташласам, сенга етаман.Бир қадам ташласам, ғуссалар тамом!…Бир қадам ташласам, узилади дорБир қадам ташласам, кул бўлар кунда...Бир қадам - тақдирни ҳал қилар қадам,Бир қадам – борни йўқ, йўқни бор қилар.Бир қадам - ё жаннат, ё жаҳаннам...Ҳар қандай масофа кўнгулга хатар.Лекин, шу бир қадам - оғир муаммо,Иқрорман, мен уни хатлаёлмайман,Хатласам, сен бахтли бўласан, аммо,Бир бахтли аёлни алдаёлмайман.
Шеър бир ўқишдаёқ менга ёқди ва мен шеър тагига шарҳ битиб қўйдим, «шоир ака, бемалол бирқадам ташлайверинг, яна бир қадам етмай қолаверади»-деб. Шоир мени дарҳол тушунди. Аммо, бошқалар сўроқ жавобини қўйишди.
Қайсидир, чет эллик ёзувчининг бир яхши фикри бор: «қўрққан нарсанг ҳақида ёз» дегандек.
Гап нима ҳақда кетаётганлигини ҳозирги ўқувчига жўнроқ тушунтириш учун Россия сиёсий арбоби В.Путин айтган бир латифани айтиб қўя қолай.
«Иккита курсдош анча йиллардан кейин учрашиб қолишибди. Ишлар қалай?-сўрабди бири иккинчисидан. – Ўзига яраша оқ-қора ранглар орасида юрибман. – Ҳозир қайси рангдасан? – Ҳозир қора рангдаман. Орадан бир йил ўтибди. - Ишлар қалай? – сўрабди яна биринчиси иккинчисидан. – Ўзига яраша оқ-қора ранглар орасида юрибман. – Ҳозир қайси рангдасан? – Ҳозир қора рангдаман. – Ҳой бу ёққа қара, ўтган йили ҳам қора рангда эдинг? – Йўқ, ўтган йили оқ рангда бўлган эканман».
Инсон ўзича хоҳлаган ишимни қилавераман деб ўйлайди. Аммо, у қаттиқ назорат остида. Қуръондаги Вал-Аср сураси айнан шу ҳолатни акс эттиради. Қилган бирон бир қилмиши учун тезда жазо оладиган инсонлар Аллоҳнинг суйган бандалари эканликларини билдириб қўймоқчи эдим. Яъни, Аллоҳ уларнинг тўғри йўлдан чиқиб кетишини истамагани учун, дарҳол танбеҳ бериб қўяди. Инсон буни тушунса, англаса жуда соз. Бироқ, тушунмаса охиратда пушаймон бўлади.
Мен сизга инсонлар назорат остида деяпман. Олимларимизнинг айтишича Ер шари ҳам нафас оларкан. Ер юзидаги мавжудот-у, махлуқот барчаси назорат остида.
Телевидение орқали ҳайвонот олами яшаш тарзи ҳақида Европа ва АҚШлик олимлар ишлаган кўрсатувларни таҳлил қилсангиз, Аллоҳ қандай қилиб ҳайвонларга ризқ етказиб беришини кўриб ҳайратланасиз.
Америка қирғоқларидан чиққан китлар тўдаси Австралия қирғоқларига 4000 километр йўл босиб сузиб келишади. Улар келган пайтида қайсидир балиқлар шу ерда жуда катта ҳажмда тўпланадилар. Китлар тонна-тонна балиқларни паққос туширишади-да, яна орқага қайтишади. Ёки Африкада қурғоқчилик юз беради. Тимсоҳлар лойқада қолиб кетадилар. Бирданига ёмғир ёғиб дарёлар тошади, атроф-чет кўкаламлашади. Тимсоҳлар дарёнинг саёз жойида кутиб туришади. Айни шу пайтда Африканинг буғуси ўз галаси билан ана шу саёз жойдан гала-гала бўлиб ўта бошлайди. Тимсоҳлар уларни овлайди. Ёки шимолдаги лосос балиқларига эътибор беринг. Улар тухум қўйиш учун дарёдан чиқиб шаршара орқали орқага, тепаликка ўзларини ота бошлайдилар. Айиқлар шаршара қирғоғида туриб оғзини очиб турадилар холос. Ўн саккиз минг оламни, Ер ва ундаги мавжудот-у, махлуқотни яратган Зот уни ўз ҳолига ташлаб қўймаганига амин бўласиз.
Давлатларда Аллоҳни ғазаблантирувчи нимадир содир бўлса, ўша ерда офатлар бошланади. Офат ҳам айнан уларнинг жон томиридан ушлайдиган қилиб юборилишини кўриб дарс оласиз. 2008 йилги Пекин Олимпиадаси бошланадиган куни АҚШ ва унинг Европадаги ҳамкорлари Жанубий Осетияга нисбатан фитна уюштирдилар. Кўп ўтмай АҚШ ва Европалик шерикларнинг банк тизимида таназзул бошланди. Жабрдийда Россияда бу мушкулот кузатилмай турувди. Йўлчиев битта хато қилди-ю, молиявий инқироз унинг давлатига ҳам кириб келди. У «биз доим мусулмонларни ҳимоя қилиб келганмиз»-деб гапирди. Яқин Шарқдаги бузғунчилар Ғазо секторида хунрезлик бошлаб юбордилар, Йўлчиев бу ишга аралашмай, Украина билан газ можаросини ҳал этишга киришиб кетди. Ўз сўзида турмагани учун бу давлатга ҳам синов кириб келди.
Эсланг, ўзимизда 1999 йил февралда нима воқеалар бўлганини? Биз Ҳукуматнинг расмий баёнотига тўлиқ ишонганмиз. Аммо, атроф-четимиздаги воқеалар аста-секинлик билан шубҳа ва гумонларни қўзғаб юбора бошлади.
Намоз ўқиган одам қамала бошлади. Мачитлар кимсасиз бўлиб қолди. Уч йил муттасил қурғоқчилик бўлди. Мен ўшанда араб давлатлари биздан юз ўгириб кетса керак, деб ўйлагандим. Аммо, Аллоҳ Ўзбекистонни яхши кўраркан. Араб Шайхлари айнан Ўзбекистонга ов қилиш учун ўша йиллари келадиган бўлишса-я!
Бу томондан қурғоқчилик. Чироқчи тумани ҳудуди Андижон вилояти ҳудуди билан тенг ёки каттаям. Қашқадарё халқининг чорва базасиям шу ер десам, адашмасам керак. Мен ўшанда қалбан Аллоҳга юзланиб, куч ишлатар тизимларнинг айби учун қурғоқчилик бўляпти, хўш халқнинг чорваси ҳам қирилиб кетадими?-дегандек муножот қилдим.
Ўша йиллари Облпотребсоюз деган савдогарлар корчалонлари йиғилган идора вакиллари Чироқчи туманидаги ўн минг гектар лалми ерга ғалла экди. Уларнинг ҳисобича вадаванг даромад олади. Аммо, ундай бўлмади. Буғдой ўса бориб биринчи, иккинчи, учунчи қаторгача мева қилди-ю, тўхтади-қолди. Буни ўриб олай десангиз комбайннинг солярка пулига яраша ҳам пул чиқмайди. Ғалла шу туришда далада қолиб кетди. Бу халқнинг чорваси учун тайёр емиш эди. Қуръондаги воқеа сурасида экинларни Аллоҳ ҳосилга киритиши Қонунияти айтилган.
(Давоми бор)
Мақолалар туркуми билан танишиш учун босинг.
No comments:
Post a Comment